Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 65 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистонда 291 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга,  3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 545 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятларида 309 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 102 нафар бемордан 62 342 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 215 нафар бемордан 281 нафари оғир, 77 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг