Коронавирусга қарши вакциналарнинг камчилиги маълум қилинди
Саломатлик
−
27 Ноябрь 2020
8859Коронавирусга қарши энг самарали вакциналар эмлашнинг икки босқичини ўз ичига олади. Бунинг салбий томони шундаки, бемор ўзини эмлатишга иккинчи марта бормаслиги мумкин ва шу билан вакцина ўз самарасини йўқотиши эҳтимоли катта. Бу ҳақда Жорж Мейсон университети профессори Анча Баранова маълум қилган.
"Бу ушбу вакциналарнинг заиф томони. Хавф шундаки, одамлар биринчи вакцинани олишади, аммо иккинчи марта эмлатишга боришни унутишади ёки олган вакциналарининг баъзи салбий тарафларини ўқиб қолишади ва боришни хоҳлашмайди", деган Баранова.
Шунингдек, у агар одамлар иккинчи марта эмлатишдан бош тортишса, оммавий эмлаш кампаниясининг самарадорлиги деярли йўқ бўлишини маълум қилган.
Баранованинг қўшимча қилишича, ҳозирда бир марталик эмланиш учун мўлжалланган Хитой вакцинаси ишлаб чиқилмоқда, аммо унинг самарадорлиги ҳақида жуда кам нарса маълум.
Аввалроқ, Россия инвестиция жамғармаси ва Ҳиндистоннинг фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Hetero” компанияси коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича келишув тузгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ҳам вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь