Коронавирусга қарши вакцина барча штаммларга фойда бермаслиги айтилди
Саломатлик
−
16 Февраль 2021
4162Ҳозирда мавжуд коронавирусга қарши вакциналар унинг барча штаммларидан ҳимоя қила олмайди. Бу ҳақда АҚШ Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучи маълум қилган, деб ёзмоқда "Axios".
Фаучининг сўзларига кўра, вирус мутацияни давом эттиради, яъни, янги ўзгаришлар пайдо бўлади.
"Вакцина уларнинг бир қаторига фойда беради, аммо ҳаммасига эмас", деган Фаучи.
Юқумли касалликлар мутахассиси инсониятни бўшашмасликка чақирган, чунки, унинг фикрича, "олдинда ҳали кўп нарсалар бор".
Шу билан бирга, у коронавирусга қарши эмлаш, келажакка бўлган ишонч эканини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь