Коронавирусга иккинчи марта чалиниш ҳолати аниқланди

Олам

image

Таиландлик аёл коронавирусдан тузалгандан бир ҳафта ўтгач касалликка қайта чалинди. Бу ҳақда маҳаллий "Thai Rat" нашри хабар берди.

Чайяпхум вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг таъкидлашича, 38 ёшли аёл март ойи бошида чет элдан учиб келган. Бир оздан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, шифокорларга мурожаат қилган. Коронавирус тести орқали унда инфекция борлигини аниқланган.

Аёл икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида пойтахт шифохоналаридан бирида даволаниб чиққан. Қайта текширувлар натижасида унда касаллик аниқланмаган. Аёл Чайяпхумга қайтиб келгандан сўнг, 4 апрель куни яна ўзини ёмон ҳис қилиб шифокорга борган. Унда яна коронавирус аниқланган.

"Бу ғалати ҳодиса, аммо бу тиббий ҳужжатлар ва эпидемиологик текширув пайтида Бангкок шифохонаси шифокорларининг кўрсатмалари билан тасдиқланган", дейди Чайяпхум вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ватчира Ботхибун.

Таъкидланишича, Чайяпхумда коронавирус билан боғлиқ атиги 4 та ҳолат аниқланган. Шу тўрттанинг иккитаси ҳам юқоридаги аёл билан боғлиқ.

Сўнгги маълумотларга кўра, Таиландда коронавирус билан боғлиқ 2423 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 940 нафари тузалган, 32 нафари вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд Коронавирус

Баҳолаганлар

1342

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг