Коронавирусга чалинган Россия Бош вазири ишдан олинадими?

Олам

image

Аввалроқ, Россия Бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқлангани ва у бу ҳақда Президент Владимир Путинга маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, унинг ишдан кетиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўла бошлади.

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бир қатор оммавий ахборот воситаларида коронавирус билан касалланган Бош вазир Михаил Мишустиннинг тузалгандан сўнг, ўз лавозимига қайтмаслиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

Песков бу гап-сўзларни “қуруқ сафсата”, деб атаган.

“Бу гапларнинг барчаси қуруқ сафсата”, деган Песков РИА Новостига.

Мишустиннинг аҳволи тўғрисидаги маълумотлар фонида баъзи оммавий ахборот воситалари Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари, тузалиб кетганидан кейин ўз лавозимига қайтмаслиги мумкинлиги ҳақида ёза бошлаган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга 106 498 нафар одам чалинди. 11 619 бемор шифо топган бўлса, 1073 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг