Коронавирусга чалинган Эрдўған БААга сафар қилади
Олам
−
10 Февраль 2022
3643Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 14-15 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия раҳбари идораси маълум қилган.
“Президентимизнинг БААга ташрифи 14-15 февраль кунларига мўлжалланган. Ҳозирча сафар санасида ўзгаришлар йўқ”, дейилган хабарда.
Эрдўған жорий йилнинг 5 февраль куни ўзи ва рафиқаси коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганини маълум қилди. Шунингдек, 3 февраль куни Туркия раҳбарининг Киевга ташрифи чоғида унга ҳамроҳлик қилган Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар ҳам коронавирусга чалинганини айтди.
Аввалроқ, Туркия ҳукумати Эрдўған коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганини эълон қилганидан кейин ижтимоий тармоқларда ҳақоратомуз ва провокацион баёнотлар тарқатган олти кишига нисбатан суд текширувини бошлагани айтилганди.
LiveБарчаси