Эрдўған коронавирусга чалинди
Олам
−
05 Февраль 2022
5965Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи коронавируснинг “omicron” штаммига чалинди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Бугун енгил аломатлардан кейин хотиним билан топширган COVID-19 тестимиз натижаси ижобий чиқди. Бизда енгил ўтаётган касаллик “omicron” экани маълум бўлди”, деган Эрдўған.
Президент ишини уйда давом эттираётганини қўшимча қилган.
Маълумот учун, 67 ёшли Эрдўған ўтган йилнинг 14 январь куни коронавирусга қарши эмланганди.