Коронавирусдан вафот этганларни дафн этиш тақиқланди
Олам
−
03 Февраль 2020
17274Хитойда коронавирусдан вафот этганларни дафн этиш тақиқланди. Бу ҳақда Хитойнинг инглиз тилида хабар тарқатувчи Global Times нашри хабар бермоқда.
“nCoV2019 вирусидан вафот этганларнинг танаси қисқа вақт ичида энг яқин крематорийда ёқилиши керак. Уларни дафн этиш ёки қариндошларига бериш таъқиқланади. Дафн маросимларида вирус тарқалиши хавфи мавжуд”, дейилган Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунё бўйича коронавирус юққан кишилар сони 15 мингдан, ушбу вирусдан вафот этганлар сони 370 кишидан ошди.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.
LiveБарчаси