Коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича антирекорд қайд этилди
World
−
05 November 2020 13826 1 minute
Коронавирус асоратлари оқибатида дунё бўйлаб бир кеча-кундузда 9 минг 763 киши вафот этди.
Бу COVID-19 пандемияси бошланганидан буён кузатилган рекорд кўрсаткичдир.
Ҳозирги пайтгача, коронавирусга чалинганлар 48 миллиондан ошиб кетди. Умумий миқдорда 1,2 миллион бемор вафот этди.
Аввалроқ, ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович яқин бир неча ойда дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жуда оғирлашиши ҳақида огоҳлантирганди.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам худди шу фикрни илгари сурганди.
Live
All