Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат янада кескинлашади

Олам

image

Яқин бир неча ой ичида дунёдаги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолат жуда кескинлашади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйнович маълум қилган. 

"Глобал кесимда пандемиянинг оғир босқичида турибмиз, айниқса, Шимолий яримшарда вазият мураккаблашади", деган Вуйнович.

Унинг қайд этишича, коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ўсишда давом этмоқда. У ҳатто коронавирусга қарши вакцина ва даволаш воситалари пайдо бўлганида ҳам вирусни фақат қатор шартларга риоя қилиш орқали енгиш мумкинлигини таъкидлаган.

Аввалроқ, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам COVID-19 билан боғлиқ вазият оғирлашгани тўғрисида маълум қилганди. 

Маълумот учун, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 47 миллиондан ошган. Пандемия бошланганидан буён 1,2 млн киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия дунё

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг