Коронавирусдан тузалгандан кейин ҳид билиш қайта тикланмаслиги мумкинми?
Саломатлик
−
13 Август 2020
16123COVID-19 касаллигининг энг асосий белгиси иситма чиқиши экани маълум. Бу касалликнинг яна бир аломати бу – ҳид ва таъм билмаслик. Баъзи беморлар коронавирусга чалиниб, даволангач, ҳид билишидаги муаммолар кетмаётганидан хавотирда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига келган саволлардан бири шу масалада бўлди: Коронавирусдан тузалгандан кейин ҳид билиш қайта тикланмаслиги мумкинми?
Бу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Шухрат Боймуродов жавоб берди.
“Бу мутахассисларнинг ҳам диққат эътиборидаги савол. Сабаби бугунги кунда коронавирус инфекциясидан тузалиб, ҳид билиши тўлиқ тикланмаётган инсонлар мавжуд. Олти ойлик тажрибада ҳид билишини тўлиқ йўқотган инсонлар йўқ. лекин баъзи ҳолатларда 2-4 ойда тикланяпти. Шундан айтиш мумкинки, ҳид билиш тўлиқ тикланади”, деди Шухрат Боймуродов.
Маълумот учун, 13 август соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 32 837 нафарга етди. Беморларнинг 25 659 нафари (75 фоизи) соғайган.
LiveБарчаси