Коронавирусдан соғайганлар 160 нафардан ошди
Жамият
−
18 Апрель 2020
6199Бухоро вилоятида яна 5 киши коронавирус касаллигини енгиб ўтди. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
“Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Беморларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 3 нафари пойтахтимиздан, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.
Шундай қилиб, Республикада коронавирусдан соғайганлар сони 161 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. 4 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1285 кишини ташкил қилмоқда.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси