Коронавирусдан соғайганлар 1,5 миллиондан ошиб кетди

Олам

image

Дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 4 327 288 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан вафот этганлар эса 295 540 нафарга етди.

Дунё миқёсида ушбу хасталикдан тўлиқ соғайганлар жорий йил май ойи бошидан 1 миллиондан ошган эди. Ўтган 14 кун ичида улар сони 1,5 миллиондан ошиб, 1 миллиондан ошиб, 1 524 991 кишини ташкил этмоқда. Бу эса беморларнинг 35,2 фоизи соғайди дегани. Бундан 14 кун аввал ушбу кўрсаткич 31,2 фоизни ташкил этаётган эди. 

Қувонарлиси, ўлим ҳолатлари ҳам камайган. Бундан 14 кун аввал дунё миқёсида коронавирусдан ўлим ҳолатлари жами касалланганларнинг 7,1 фоизини ташкил этаётган бўлса, айни вақтда бу кўрсаткич 6,8 фоизга тушганини кўриш мумкин.  

Коронавирусдан даволаниш бўйича юқори ўринни Хитой эгаллаб турибди. Мамлакатда 84 021 бемордан 79 242 нафари ёки 94,3 фоизи даволанган. 

Гарчи Швейцарияда коронавирусга чалинганлик ҳолати Европанинг бошқа мамлакатларига ўхшаш бўлмаса-да, мамлакатда бугунгача вирус аниқланган беморларнинг кўп қисми соғайди. Швейцарияда 30 413 нафар бемордан 27 100 нафари ёки 89,1 фоизи соғайди. 

Европа мамлакатлари орасида тартиб ва интизом борасида алоҳида ўрин тутувчи Германия тўртинчи ўринда бормоқда. Ушбу мамлакат касаллик қайд этилиши нуқтаи назаридан юқори ўринларда турган бўлса ҳам, ўлим ҳолати бошқаларга нисбатан анча паст. Германияда 174 006  бемордан 148 700 нафари ёки 85,4 фоизи соғлом ҳаётга қайтган. 

Тўртинчи ўринни Эрон эгаллаб турибди. Мамлакатда касалланганларнинг ярмидан кўпи соғайган. Яъни 117 725 бемордан 89 428 киши ёки хасталарнинг 79,3 фоизи касалликни енгиб ўтган. 

Туркия касаллик қайд этилиши бўйича дунёда тўққизинчи ўринда бораётган бўлса-да соғайиш борасида бешинчи ўринни эгалламоқда. Мамлакатда 143 114 киши коронавирусни юқтириб олган. Даволанганлар эса 101 715 нафарни ёки умумий беморларнинг 71 фоизини ташкил этмоқда. 

Ўзбекистонни ҳам юқоридаги рўйхатга киритиш мумкин. Албатта, мамлакатда беморлар сони улар каби бўлмади, бироқ коронавирусни юқтириб олган беморларнинг 79 фоизи соғайди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 2612 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 2076 нафари соғайди. Беморларнинг 11 нафари вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг