Коронавирусдан кўпроқ ҳимояланган қон гуруҳи маълум қилинди
Саломатлик
−
12 Июнь 2020
47039Америка Қўшма Штатлари олимлари биринчи қон гуруҳи эгаларини коронавирус инфекциясидан кўпроқ ҳимояланган деб топдилар. Мутахассислар ўзларининг хулосаларини "23andMe" веб-сайтида эълон қилишди.
Тадқиқотда 750 минг бемор иштирок этди, уларнинг 10 мингига коронавирус ташхиси қўйилган. Мутахассислар тадқиқот давомида биринчи қон гуруҳи бўлган одамлар орасида коронавирус билан касалланиш даражаси 9-18 фоизга пастлигини аниқладилар.
Таъкидланишича, коронавирус учинчи ва тўртинчи қон гуруҳлари эгаларида кўпроқ учрайди. Тадқиқотда қатнашган ушбу гуруҳ эгаларининг 1,5 фоизида коронавирус аниқланган. Иккинчи қон гуруҳли одамларда бу кўрсаткич 1,4 фоизни, биринчи қон гуруҳли одамлар орасида эса бу кўрсаткич 1,3 фоизни ташкил этди.
Аввалроқ, италиялик вирусолог коронавирус заифлашаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.