Коронавирус заифлашмоқда – вирусолог
Саломатлик
−
11 Июнь 2020
21412Кузда COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини бўлмаслиги мумкин. Яқинда ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, коронавирус заифлашмоқда. Бу баёнотни италиялик вирусолог Массимо Клементи билдириб ўтди.
Милан шаҳридаги "Vita-Salute San Raffaele" университети проректори Массимо Клементининг таъкидлашича, май ойида италиялик шифокорлар коронавирус билан шифохонага ётқизилган беморларда касалликнинг оғир шакли камайганини аниқлашган.
"Шу билан бирга, нафақат беморлар сонининг қисқариши, балки реанимация бўлимида даволанишга муҳтож бўлганлар сонининг қисқариши кузатилди. Шу билан бирга, уйда даволаниши мумкин бўлган беморлар сони кўпайди", дейди Массимо Клементи.
Аввалроқ, коронавируснинг агрессивлиги ҳақида хабар берилган эди.