Коронавирус агрессивлиги камайдими?

Жамият 7418
image

Коронавирус агрессивлиги камаймаган. Бу фақатгина одамларни карантин қоидасига амал қилиши натижасида содир бўлмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

Европалик мутахассислар коронавирус инфекциясининг агрессивлиги март ойига қараганда ҳаво исиши туфайли пасайганини айтишмоқда. Ўзбекистонда аҳвол қандай?

"Бошқа давлатлардаки каби Ўзбекистонда ҳам касаллик бирмунча камайганини кундалик кузатувлардан кўриб боряпмиз. Бунга вирус агрессивлигининг пасайиши эмас, аксинча инсонларда шу вирусга нисбатан "ўзини-ўзи ҳимоя қилиш" яъни курашиш қобилияти пайдо бўлгани ва вирусга нисбатан бетиним олиб борилаётган карантин чоралари сабаб бўлмоқда.

Об-ҳавонинг исиб кетиши ҳам қайсидир даражада таъсир этган бўлиши мумкин", дейди Нурмат Отабеков.

Аввалроқ, коронавирусдан шифо топгандан сўнг кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида маълумот берилган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 312
Рейтинг: 2.9
t
×