Коронавирусдан касалланишни секинлаштирувчи дори яратилди
Саломатлик
−
04 Апрель 2020
21077Польша олимлари коронавирус инфекциясини секинлаштирадиган дори ишлаб чиқилганини эълон қилди. Ягеллония университети олимларининг таъкидлашича, бу вакцина тайёрлаш йўлидаги илк қадам ҳисобланади.
"Препарат ҳайвонларда синовдан ўтказилди. Дори қўлланган жониворларнинг ўпкасида ҳеч қандай токсик жараёнлар ва салбий ҳолатлар кузатилмади", дейди ушбу дори устида ишлаган олимлардан бири Кшиштоф Пирч.
Препарат HTCC деб аталди. Ҳали ушбу дорини одамларда синаб кўришга рухсат берилмаган.
Маълумот учун, HTCC – қисқичбақалар ёки қўзиқоринлардан олинган аралашма асосида яратилган. Тадқиқотчилар ушбу дори вируснинг "тожини" ташкил этувчи бошоқсимон оқсилга боғланиб, унинг одам ҳужайраси рецепторлари билан ўзаро таъсирини блокировка қилади. Натижада, вирус ҳужайрага кириб бориши қийинлашади.
Эслатиб ўтамиз, COVID-19 касаллигини қўзғатувчи SARS-CoV-2 вируси ва унинг одам ҳужайрасига қандай кириб бориши ҳақида маълумот берган эдик.