Коронавирус “Ватани” Уханда эмлаш ишлари бошланди

Олам

image

Коронавирус "ўчоғи" бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 га қарши эмлаш кампанияси бошланди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлигига асосланиб хабар берилган. 

Шаҳар Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази раҳбарининг ўринбосари Хэ Чжэньюй эмлаш дастури 24 декабрь куни бошланганини маълум қилган. 

Унга кўра, 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган аҳолининг айрим гуруҳлари коронавирусга қарши эмланиши мумкин. 

Шунингдек, Чжэньюй эмлашни амалга ошириш учун шаҳарнинг 15 та туманидаги 48 та клиникада эмлаш пунктлари жойлашганини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Уханда COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрида бошланган эди. Бир неча ой давомида бу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига тарқалиб улгурди. Турли тахминларга кўра, коронавирус Ухань шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлган. Аммо афсуски, бу масалада мутахассислар якуний хулосага кела олмаган.

Ҳозирги кунгача бутун Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 87 минг 3 нафарни ташкил этмоқда. 82 минг 21 нафар одам соғайган, 4 минг 634 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Ухань

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг