Коронавирус ва испан гриппи ўртасида ўхшашлик борми?
Бу қизиқ
−
29 Октябрь 2020
7051Коронавирус ва 1918-1920-йилларда йилларда дунёда тарқалган испан гриппи ўртасида бир қатор ўхшашликлар бор. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси, профессор Владимир Чуланов маълумот берган.
"Иккиси ҳам ҳаво томчилари орқали юқадиган нафас олиш йўллари инфекцияси ҳисобланади. Шунинг учун, тарқалишда умумий хусусиятлар мавжуд", дея таъкидлаган эксперт.
Шу билан бирга, у коронавируснинг эпидемик салоҳияти грипп вирусидан юқори эканлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, испан гриппи пандемияси 1918 йилдан 1920 йилгача давом этган. Касаллик ва ўлим жиҳатидан энг кенг тарқалган грипп пандемияси бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 100 миллион одам испан гриппидан вафот этган.
Коронавирус инфекцияси пандемияси бошланганидан буён дунёда 44 миллиондан ортиқ бемор аниқланган. 1 миллиондан кўп одам вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь