Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўлимлар сони ошди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда кеча, 7 июнь куни 199 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 кишига ортиб, 102 163 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 7 нафари Андижон вилоятида;
  • 5 нафари Бухоро вилоятида;
  • 4 нафари Жиззах вилоятида;
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 22 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 4 нафари Хоразм вилоятида;
  • 3 нафари Тошкент вилоятида;
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар;
  • Андижон вилоятида 24 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Наманган вилоятида 4 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 63 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 8 нафар;
  • Тошкент вилоятида 83 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг