Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик кўрсаткич ўсди, 2 бемор вафот этди
Жамият
−
03 Июнь 2021
6504Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик касаллик қайд этиш кўрсаткичи ўсиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 2 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 271 кишига ортиб, 100 997 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 6 нафари Андижон вилоятида;
- 4 нафари Бухоро вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида;
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 40 нафари Самарқанд вилоятида;
- 5 нафари Сирдарё вилоятида;
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 24 нафари Фарғона вилоятида;
- 7 нафари Хоразм вилоятида;
- 37 нафари Тошкент вилоятида;
- 124 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 26 нафар;
- Бухоро вилоятида 6 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар;
- Навоий вилоятида 3 нафар;
- Самарқанд вилоятида 37 нафар;
- Фарғона вилоятида 14 нафар;
- Хоразм вилоятида 15 нафар;
- Тошкент вилоятида 72 нафар;
- Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96889 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 693 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3415 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь