Коронавирус Ўзбекистонда: яна 240 бемор, яна 2 ўлим
Жамият
−
05 Август 2020
10881Бугун, 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 240 нафарга ортиб, 27 554 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 176 нафари Тошкент шаҳрида;
• 21 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 19 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 12 нафари Тошкент вилоятида;
• 12 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар ҳамда Наманган вилоятида 17 нафар, жами 631 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб 18 682 (+631) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 703 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда.
LiveБарчаси