Коронавирус ўпкага зарар етказмаслиги учун нималар истеъмол қилиш керак?

Саломатлик

image

Испаниялик шифокорлар коронавирус натижасида ўпканинг жиддий зарар кўрмаслиги учун нималар истеъмол қилиш зарурлигини маълум қилди.

Тегишли баёнотни Испания пульмонология ва торакал жарроҳлик жамияти раҳбари Эусеби Чинер айтди. Унга кўра, тўғри овқатланиш, уйқу режимига ва жисмоний фаолиятга риоя қилиш касалликларнинг жиддий оқибатларининг олдини олишга ёрдам беради.

Диетолог Алехандро Кановас, масалан, тухум нафас олиш тизимини мустаҳкамлаш учун жуда яхши эканлигини таъкидлади.

Диетологнинг сўзларига кўра, нафас олиш тизимини ва умуман танани мустаҳкамлаш учун диетага бир қатор оддий овқатлар киритилиши керак. Масалан, тухум.

Гуруч ичакнинг нормал ишлаши учун фойдали бўлади, аммо иложи бўлса, тозаланган ун ва шакар қўшилган таомларни рўйхатдан чиқариб ташланиши керак.

Парҳезшунослар, шунингдек, кунига уч марта омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталарини олиш учун балиқ истеъмол қилишни маслаҳат беришди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг