Коронавирус тарқалишини энг самарали тийиб турган давлат маълум бўлди
Олам
−
07 Апрель 2020
21626Бугун бутун дунёда коронавирус пандемиси авж олаётган бир вазиятда вируснинг тарқалишига энг муваффақиятли қаршилик кўрсатаётган давлат номи аниқланди. Маълум бўлишича, Тайвань одамларни касалликдан энг самарали ҳимоя қиляпти. Бу ҳақда СNN илмий тадқиқотларга тайяниб хабар берди.
Аҳолисини коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича энг самарали кураш олиб бораётган етакчи мамлакатларни аниқлашда бир нечта омилларга эътибор қаратилган. Хусусан, коронавируснинг мамлакатга кириб келган вақти, аҳоли сони ва унинг касалланганлар сонига нисбати, кўрилган чоралар ва уларнинг самарадорлиги.
Қисман Хитой ҳокимияти тан олинган орол давлатнинг аҳолиси Австралияники билан тенг. Аммо Тайвань эпидемия марказига яқин бўлсада, бошидан вазиятни яхши назоратга олди. Мутахассислар, шу жумладан Жон Хопкинс университети олимлари оролдаги эпидемиологик вазиятнинг ачинарли ҳолга келиб қолишини тахмин қилганди.
Бироқ эпидемия бошланганидан 10 ҳафта ўтиб, Австралияда 5 минг кишида коронавирус аниқланган бўлса, Тайванда 400 дан камроқ ҳолат қайд этилди.
Буни 124 банддан иборат қаттиқ карантин чораларининг натижаси дейиш мумкин. Карантин чораларига Хитойга бормаслик, орол портларида круиз лайнерларининг ёнма-ён келишини тақиқлаш ва чекловларни бузганларни қаттиқ жазолаш кирган.
LiveБарчаси