Коронавирус тарқалиши кескин камайди. Қурбонлар сони 116 нафарга кўпайди
Олам
−
20 Февраль 2020
7803Хитойда пайдо бўлган янги COVID-19 коронавируси бўйича сўнгги маълумотлар билан танишинг. Бугун, 20 февраль ҳолатига COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 418 нафарга кўпайиб, 75 727 нафарга етди. Уларнинг 74 557 нафари Хитойнинг материк қисмида аниқланган.
Коронавирусдан даволанганлар сони 16 433 нафарга етди. Беморларнинг 21 фоизи ёки 12 063 нафари оғир аҳволда қоляпти.
Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 2128 нафарни ташкил қиляпти. Уларнинг 2118 нафари Хитойда ҳалок бўлган. Қайд этиш керакки, “Diamond Princess” круиз кемасида вирус юқтирганлардан икки нафари ҳалок бўлди.
Кечадан бери вирус юқтиранларнинг умумий сони 418 нафарга кўпайгани коронавируснинг жиловланганини кўрсатади. Аммо унга қарши вакцина йўқлиги хавфнинг сақланиб туришига сабаб бўлади.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 28 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия ва Мисрда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси