Коронавирус сабаб, “Ливерпуль” Осиёдаги турнирда иштирок этишдан бош тортди
Спорт
−
10 Март 2020 5612 1 дақиқа
Коронавирус сабаб, Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби мавсум олдидан Шарқий Осиё турнирида иштирок этишдан бош тортди. Бундан аввал, мавсум олдидан "Ливерпуль" клуби Шарқий Осиё турнирида иштирок этиш учун музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, коронавирус сабаб, "Ливерпуль" клуби ушбу мусобақада иштирок этмайдиган бўлди.
Маълумот ўрнида, Сўнгги бор, 2017 йили ёз ойида "Ливерпуль" Premier League Asia Trophy турнирида иштирок этган эди. Ўшанда, мерсисайдликлар бош совринни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Хитойда 80 мингга яқин киши коронавирус эпидемиясини юқтириб олган. Ушбу вирус сабаб, 3 мингга яқин инсон вафот этган.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь