Коронавирус пойабзал орқали уйга киради деган гап қанчалик асосли?
Саломатлик
−
23 Март 2020
12793Ижтимоий тармоқларда коронавирус уйга пойабзаллар орқали ҳам кириб бориши мумкин, деган маълумотлар пайдо бўлди.
Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг (Chinese Center for Disease Control and Prevention) таҳлилчиси Фэн Лу Чжаонинг сўзларига кўра, Covid-19 вируси, асосан, ҳаво томчилари орқали юқади.
- Томчилар ерга тушганидан сўнг, пойабзаллар томонидан ушланган вирус миқдори жуда ҳам кам миқдорни ташкил этади. Кундалик ҳаётда оёқ кийим таглигини дезинфекциялашга ҳожат йўқ”, деди таҳлилчи.
Аввалроқ, коронавирус билан боғлиқ умумий вазиятда аҳоли учун иммунитетни сақлаш энг муҳим омиллиги, шу боис, карантин вақтида қандай маҳсулотлар истеъмолига эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълум қилган эдик.
Айни кунга келиб жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 347 151 кишига етди. 97 932 нафар бемор шифо топган бўлса, 14 786 нафари ҳаётдан кўз юмди.
2020 йилнинг 11 март куни коронавирус пандемияси эълон қилинди.
LiveБарчаси