Коронавирус юқтирмаслик учун автомобилдан қандай фойдаланиш зарур?
Технология
−
21 Март 2020
13403Карантин даврида шахсий автомобиль кўплар учун ҳаракатланишнинг ягона воситасига айланди. Бироқ баъзи эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарар қилмайди.
Мутахассисларнинг тавсиясига кўра, аввало, эшик тутқичларига эътибор қаратиш зарур. Чунки уларни кўпчилик ушлайди. Шу сабаб тутқичларни антисептик ёрдамида ўта эҳтиёткорлик билан артиш керак. Aвтомобиль салонига киришдан олдин қуйидаги қоидаларга амал қилинг:
- Эшикни очинг;
- Эшик тутқичини ушлагач, қўлларингизни спиртли антисептик билан дезинфекцияланг;
- Ўтиринг ва шундан кейин буюмларни ушланг.
Ушбу қоидага нафақат ҳайдовчилар, балки йўловчилар ҳам бирдек амал қилиши лозим.
Aвтомобиллар масаласига келсак, мутахассислар уларни тозалашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва AҚШ Касалликларни назорат қилиш марказларининг тавсияларига эътибор беришни маслаҳат беришди. Қуйидаги воситалар машиналардаги коронавирусни ўлдиради:
- Сув ва совун
- Маиший оқартириш воситалари
- Таркибида 70 фоиздан юқори бўлган суюқликлар
“Оқартириш воситаларини автомобиль ички қисмида ишлатиш мумкин эмас - улар қопламадаги ҳар қандай материални бузиши ва пластмассага зарар етказиши мумкин. Совунли аралашма билан мато ёки чармли салонни тозалаш мумкин. Буни кечки пайт амалга оширган маъқул. Чунки у кундузи қуримаслиги ва натижада сифатсизланишга олиб келади. Спиртли антисептик билан автомобилнинг барча пластик қисмларини тозаласа бўлади”, деб маслаҳат берди мутахассислар.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15