Коронавирус пандемияси даврида кўзойнакларнинг қандай фойдаси борлиги маълум бўлди
Фойдали
−
22 Февраль 2021
3191Коронавирус пандемияси даврида кўзойнак тақиб юрадиган одамлар ундан фойдаланмайдиган кишилардан кўра кўпроқ ҳимояланган бўлади. Бу ҳақда ҳиндистонлик олимларнинг тадқиқотига асосланиб, "The Sunday Telegraph" хабар берган.
Тадқиқотчилар 304 нафар COVID-19 га чалинган беморни ўрганган ва уларнинг 19 фоизи кўпинча кўзойнак тақиб юришини аниқлаган.
Олимларга кўра, бундай аксессуарларни кунига саккиз соат давомида тақиб юрадиганлар коронавирус инфекциясини кам ҳолатда юқтиради, чунки улар юз ва кўзларига кўп тегинмайди.
Шунингдек, улар кўзойнаклар шиллиқ қават орқали юқиши мумкин бўлган COVID-19 инфекциясини олдини олувчи ҳимоя омили бўлиши мумкинлигини аниқлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь