Коронавирус: Олимпия ўйинлари бошланиши арафасида Токиода вазият жиддийлашмоқда 

Олам

image

Ўтган кун давомида Япония пойтахти Токиода 2021 йил январидан буён рекорд даражада коронавирус ҳолати қайд этилди — 1306 та. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти хабар берган.  

Токиода иккинчи кун кетма-кет мингдан ортиқ касаллик ҳолати аниқланмоқда. Бир ҳафта олдин бу кўрсаткич кунига 900 га яқин ҳолатни ташкил қилаётган эди. Япония пойтахтида эпидемиологик вазият жорий йил ёз фасли ўрталарида ёмонлашди: 12 июлда шаҳарда фавқулодда режим жорий этилди, у 22 августга қадар давом этади. 

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кучайтирилган чоралар оммавий тадбирларда қатнашишни чеклаш ҳамда кафе ва ресторанларда алкоголли ичимликлар сотилишини тақиқлашни ўз ичига олади. 

Август ойининг охиригача фавқулодда ҳолат режими Токио билан қўшни префектуралар — 
Канагава, Сайтама ва Тибада ҳам амалда бўлади. 

Аввалроқ, Токионинг 60 фоиз аҳолиси “Токио-2020” ёзги олимпиада ўйинларини ўтказилишига қарши чиқаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио коронавирус

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг