Токио аҳолиси ёзги олимпиада ўйинларини ўтказилишига қарши
Спорт
−
28 Июнь 2021
4666Жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари ўтказилган тадқиқотга кўра, Токионинг 60 фоиз аҳолиси “Токио-2020” ёзги олимпияда ўйинларини ўтказилишига қарши чиқишоқда. Бу ҳақда “Aсахи” газетаси хабар берди.
Тадқиқотда иштирок этган 1417 нафар токиоликнинг 33 фоизи олимпиада бекор қилиниши, 27 фоизи қолдирилиши, 64 фоиз аҳоли томошабинларсиз ўтказилиши тарафдори. Фақатгина 38 фоиз аҳоли мусобақа бу ёзда ўтказилиши керак деб ҳисоблайди.
Маълумот ўрнида, жорий йил ўтказилиши кутилаётган олимпиада ўйинларида 19 мингдан ортиқ спортчи 33 хил спорт турлари бўйича беллашади. Шунингдек, 300 минг ходим иш билан таъминланади.
Қайд этиш керакки, 7 май куни Ўзбекистоннинг “Токио-2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегацияси вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган бўлиб, бугунгача 250 нафар спортчи эмланган.
Aввалроқ, касаллик тарқалиши хавфи туфайли ўйинларни чет эллик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилингани, шунингдек Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида қатнашмаcлиги ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлди.
LiveБарчаси