Коронавирус. Микро душманимиз ҳақида нималарни биламиз? (видео)

Бу қизиқ

Дунё аҳолиси ҳаёт тарзига коронавирус деб аталмиш бало кириб келганига ҳам 3 ой бўлиб қолди. Шу вақт мобайнида бу касаллик дунёнинг 195 та мамлакат ва ҳудудига кириб борди. 450 мингга яқин одамни зарарлади, 20 минг нафарининг ёстиғини қуритди. Хўш, бу касаллик ҳақида, аниқроғи, бу касалликни келтириб чиқарадиган вирус ҳақида нималарни биламиз?

Касалликни SARS-COV-2 вируси келтириб чиқаради. Ушбу зарранинг техник номи вирион ҳисобланади. Зарра жуда ҳам кичик, унинг ўлчами 90 нанометр. Яъни метрнинг миллиарддан бирига тенг.

Унинг таркибида 4 хил протаин, яъни оқсил мавжуд. Биринчиси, қобиқ оқсили. У вируснинг "териси" ҳисобланади. Иккинчи оқсил – мембрана. Мембрана вирусни ташқи муҳит билан алоқасини таъминлайди. Учинчи оқсил – ядро оқсили. Бу вируснинг ўша машҳур тожи ҳисобланади. Ва сўнгги оқсил эса, нуклеокапсид ҳисобланади. 

Вируснинг ичида RNK молекуласи жойлашган. Ушбу молекула вируснинг "мияси" ҳисобланади. Унда генетик маълумотлар сақланади.

Энди эса бу вирусни организмда қандай кўпайишини кўриб чиқамиз. 

Вирус заррачасида ядро оқсили борлигини айтиб ўтдик. У бошоқсимон оқсил ҳам дейилади. Шу бошоқсимон оқсил ёрдамида ушбу вирус инсон ҳужайраси билан туташади. Инсон ҳужайрасида TMPRSS2 деб номланган ҳужайранинг қоровули вазифасини ўтайдиган аппарат мавжуд. Ушбу аппарат ҳужайрага туташган бегона жисмни олиб ташлашга ҳаракат қилади.

Айни шу жараёнда вируснинг бошоқсимон оқсили кесилади. Аммо бу ҳаракат аксинча натижа бериб, вируснинг ҳужайрага киришига имконият яратилади.

Ҳужайра ичига кирган вирус ичидаги RNK занжир молекуласини чиқаради. Унинг бир қисми оқсилларга айланади. Ушбу оқсиллар ҳужайра ичида SARS-COV-2 вирусларини ярата бошлайди. Ушбу жараён ҳужайранинг Голги аппарати деб номланган қисмида содир бўлади. Оқсиллар 100 тадан 1000 тагача вирус зарраларини яратиши мумкин. Айнан шу зарралар бошқа ҳужайра ёки одам танасига юқиб, юқоридаги жараёнларни такрорлайди.

Бу вирусдан сақланиш учун бизга қўлларимизни доимий равишда ювиб юриш тавсия қилинмоқда. Хўш, қўлларни ювиш бизга қандай ёрдам беради?

Юқорида айтганимиздек, вирус оқсиллардан ташкил топган. Унинг ядро оқсили ҳам вирус ташқарисида жойлашган. Ушбу оқсиллар сув ва совунга дуч келса, парчаланади. Шундай қилиб вирус йўқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг