Коронавирус қурбонлари сони 2 млндан ошди
Олам
−
16 Январь 2021
4273Дунёда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони икки миллиондан ошди. Бу ҳақда "Worldometers" маълумотлари дарак бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 94 млн 315 минг 327 киши коронавирус билан касалланган. 67 млн 346 минг 635 киши коронавирусни енгган. 2 млн 17 минг 913 нафар бемор вирус асоратлари оқибатида вафот этган.
Қурбонларнинг энг кўпи АҚШда қайд этилган. У ерда касалликдан 401 минг 856 нафар бемор вафот этган.
Ачинарли статистиканинг иккинчи ўрнидан Бразилия жой олган, мамлакатда 208 минг 291 киши вафот этган.
Ҳиндистон 152 минг 130 нафар қурбони билан биринчи учликни ёпган.
Кеча, 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 минг 904 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 76 минг 388 нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь