Коронавирус беморларини уйда даволаш учун янги тизим ишга туширилади
Жамият
−
04 Август 2020
7496Тошкентда “оилавий поликлиника – мобил бригадалар – махсус поликлиникалар – “103” тез ёрдам хизмати” тизимининг узвий ишлашини таъминлаш ҳисобига бир ҳафтада соғайганлар улушини 45 фоиздан 58 фоизга оширишга эришилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, бундай натижага, бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш орқали эришилган. Бундай чоарларни ҳудудларда ҳам амалга ошириш кераклиги уқтирилди.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан бирга бир ҳафта муддатда “Тошкент шаҳри тажрибаси” негизида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида уларнинг кўмак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ҳудудларда COVID-19га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказларни ташкил этган ҳолда, кичик шифохоналарни ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги ва сурункали касалларни даволашга қайтариш лозимлигини айтди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида коронавирус беморларини қабул қилиш учун 10 та махсус поликлиника ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси