Коронавирус: беморлар сони 94 мингдан ошди
Жамият
−
09 Май 2021
7877Кеча, 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 94 397 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги суткада 419 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 7 нафари Андижон вилоятида,
• 6 нафари Бухоро вилоятида,
• 8 нафари Жиззах вилоятида,
• 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 4 нафари Навоий вилоятида,
• 4 нафари Наманган вилоятида,
• 81 нафари Самарқанд вилоятида,
• 8 нафари Сирдарё вилоятида,
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 11 нафари Фарғона вилоятида,
• 15 нафари Хоразм вилоятида,
• 72 нафари Тошкент вилоятида,
• 192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
• Бухоро вилоятида 4 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
• Наманган вилоятида 3 нафар,
• Самарқанд вилоятида 61 нафар,
• Сирдарё вилоятида 6 нафар,
• Фарғона вилоятида 19 нафар,
• Хоразм вилоятида 17 нафар,
• Тошкент вилоятида 49 нафар,
• Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90 053 (+350) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 682 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси