Коронавирус аниқланмаган Туркманистонда мактабларда дарс соати қисқартириб юборилди
Олам
−
26 Август 2020
8839Туркманистон пойтахти Ашхободдаги мактабларда бир синфда ўқиши мумкин бўлган ўқувчилар сони қисқартирилади. Баъзи ўқувчилар бошқа мактабларга ўтказилади. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бир синфда 15 нафардан кўп ўқувчи бўлмаслиги керак. Мамлакатда расман тасдиқланмаган COVID-19 инфекцияси профилактикаси сифатида шундай қарор қабул қилинган. Шу мақсадда синфлар иккига бўлинади: ярмида биринчи смена, қолган қисмида иккинчи смена ўқийди.
Бошқа бир нашр маълумотига кўра, дарс вақти ҳам қиқартирилади. Дарслар биринчи синфларда – 25 дақиқа, 2-4 синфларда – 30 дақиқа, 5-11 синфларда – 35 дақиқа давом этади. Ҳар бир дарсдан кейинги танаффус 10 дақиқа, катта танаффус эса 15 дақиқа этиб белгиланган.
Ўқувчилар сони кўп баъзи мактаблар ўқувчилари бошқа жойга кўчирилади. Бу қарорга ота-оналар норозилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, расман коронавирус аниқланмаган Туркманистонда қатор чекловлар ўрнатилганди. Хусусан, оммавий тадбирлар бекор қилиниб, поездлар ҳаракати тўхтатилди. Кўчада тиббий ниқобсиз юриш тақиқланди. Диний муассасалар ҳам ёпилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь