Кореяда талаба музейдаги экспонатни еб қўйди (фото)
Бу қизиқ
−
02 Май 2023
22129Сеул миллий университети талабаси Лееум санъат музейида намойиш қилинаётган италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг ажойиб асари бўлган мевани еб қўйди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Манбага кўра, талаба музейда оч қолгани учун мевани еганини айтган. Бананни еб бўлгач, талаба унинг пўстлоғини деворга ёпиштириб қўйган. Кейин девордаги пўстлоқ музей томонидан янги бананга алмаштирилган.
“Бу тўсатдан содир бўлди, шунинг учун ҳеч қандай махсус чора кўрилмади. Рассом (Каттелан) воқеа ҳақида хабардор қилинган, аммо у бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаган", деган музей вакили.
“Комедиячи” деб номланган асар 2019 йил декабрь ойида АҚШдаги санъат ярмаркасида 120 минг долларга сотилиши билан санъат оламидаги энг катта вирусли лаҳзалардан бирига айланган. Ярмаркада асарнинг яна иккита нусхаси ҳам сотилган. Унинг муаллифи Каттелан оммабоп маданиятни шубҳа остига қўядиган, кўпинча концептуал санъат атрофида баҳс-мунозараларни келтириб чиқарадиган сатирик асарлари билан машҳур.
Италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг "Комедиячи" асари 16 июлгача Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Лееум санъат музейида намойиш этилади. "Комедиячи"даги банан ҳар 2-3 кунда алмаштириб турилади.
LiveБарчаси