“Korean and migrations”нинг 10 нафар мансабдорига чиқарилган суд ҳукми ўзгартирилди

Жамият

image

Хабар қилинганидек, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтган, унда 12 кишига ҳукм ўқилган эди

Дастлабки тергов органи томонидан 2 372 нафар фукароларнинг жами 24,2 млрд сўм пул маблағлари фирибгарлик йўли билан кўлга киритганлик кўрсатилган бўлиб, жиноят иши қўзғатилгунга қадар 2,95 млрд. сўм жабрланувчиларга қопланган ва суд жараёнида айрим жабрланувчилар даъводан воз кечишган.

Ушбу ҳукм устидан айрим судланувчилар, адвокатлар, судланувчининг қонуний вакили, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчилар томонидан апелляция тартибида келтирди. Шунингдек, Яккасарой тумани прокурори апелляция протестини киритди. Хусусий ажрим устидан адвокатлар шикоят қилди. Бу мурожаатлар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияда кўрилди. 

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси А. Жалилов раислигида ҳамда судьялар М. Турғунова ва Д. Ражабовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг бугун, 7 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 14 сентябрдаги Қ.Отақулов, О.Кабилов, Х.Турдиев, М.Алиқулов, А.Шамшиддинов, М.Отажонова, Р.Нуралиева, О.Жўраев, Канг Намкю ва И.Жабборовага оид ҳукми ўзгартирилди.

Қ.Отақуловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Қ.Отақуловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2019 йил 14 августдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

О.Кабиловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. О.Кабиловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2016 йил 25 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Х.Турдиевнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Х.Турдиевга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М.Алиқуловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. М.Алиқуловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А.Шамшиддиновнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. А.Шамшиддиновга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2017 йил 21 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М.Отажонованинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. М.Отажоновага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. М. Отажоновага Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Р.Нуралиеванинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Р.Нуралиевага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

О.Жўраевнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. О.Жўраевга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Канг Намкюнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Канг Намкюга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

И.Жабборованинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. И.Жабборовага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Шунингдек, ҳукмнинг тавсиф қисмидаги жабрланувчи Ж.Эсамуродов фойдасига жами 52 888 155 сўмлик эпизод ҳамда қарор қисмидаги ушбу суммани ундириш қисми чиқарилди.

Ҳукмнинг қарор қисмидаги жабрланувчи А.Зокирхўжаев фойдасига жами 27 202 730 сўм ундириш қисми бекор қилиниб, судланувчи Қ.Отақулов, О.Кабилов, Х.Турдиев, М.Алиқулов, А.Шамшиддинов, М.Отажонова, Р.Нуралиева, О.Жўраев, Канг Намкю ва И.Жабборовадан солидар тартибда А.Зокирхўжаев фойдасига 2019 йил 25 март куни хусусий бандлик агентлигида рўйхатдан ўтиши учун тўлов қилган 202 730 сўм, 2019 йил 10 апрелдаги 577-сонли шартномага асосан АТБ “Туронбанк”нинг Чилонзор филиалига тўлов қилган 32 400 000 сўм, жами 32 602 730 сўм ундирилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ депозит ҳисоб рақамига топширилган пул маблағлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички ишлар ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш марказининг жарима майдонига топширилган автотранспорт воситаси ҳамда хатланган мол-мулклар сотувдан тушган пул маблағлари Қ.Отақулов, О.Кабилов, Х.Турдиев, М.Алиқулов, А.Шамшиддинов, М.Отажонова, Р.Нуралиева, О.Жўраев, Канг Намкю ва И.Жабборова томонидан етказилган зарарни солидар тартибдаги ундирув қисмига қаратилиб, жабрланувчилар ўртасида пропорционал тартибда тақсимланиши белгиланди.

Ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларидаги “VEGA BEST” МЧЖ ва “Агрофитоэкспорт” МЧЖ ўртасида тузилган 2019 йил 2 апрелдаги 4-сонли ҳамда“FAYOZ-ХDS” МЧЖ, “BAXMAL FITOIMPEX” МЧЖ ва “ISMAILOV RUSTAM IKRAMOVICH” МЧЖлар ўртасида тузилган 2019 йил 7 апрелдаги 3-сонли олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бекор қилинди.

Манфаатдор тарафларга ушбу шартномалар юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикоятлари ва апелляция протести қисман қаноатлантирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг