“Korean and migrations” иши охирига етгани йўқ, прокурор протест киритди – Олий суд

Жамият 4332
image

“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ билан боғлиқ иш ҳали охирига етгани йўқ. Бугун, 28 сентябрь куни соат 14.30 да жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 62 уй) ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи сифатида ўтаётган шахслар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун махсус брифинг ташкил этилиб, унда мазкур жиноят иши юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш муддати ва тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилади. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Маълумки, жорий йилнинг 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар: 

•    Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори); 

•    Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори); 

•    Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси);

•    Мусурмон Алиқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори);

•    Анваржон Шамшиддинов (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси);

•    Орифжон Жўраев (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси);

•    Мавлуда Отажонова (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси);

•    Раъно Нуралиева (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори);

•    Канг Нам Кю (1968 йилда Корея Республикасида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори);

•    Жолол Хидиров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, воситачи);

•    Ирода Джабборова (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ агенти);

•    Фурқат Камаловга (1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган, воситачи) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчилар фойдасига жами 19 551 004 674 сўм моддий зарар ундириш, Ўзбекистон Республикаси ИИВ депозит рақамига топширилган жами 7 831 973 502 сўм пул маблағлари ва 573 856 519,6 сўмлик хатланган мол-мулклар етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашга қаратиш белгиланган.  

Даслабки тергов органи томонидан 2 372 нафар фукароларнинг жами 24,2 млрд сўм пул маблағлари фирибгарлик йўли билан кўлга киритганлик кўрсатилган бўлиб, жиноят иши қўзғатилгунга қадар 2,95 млрд сўм жабрланувчиларга қопланган ва суд жараёнида айрим жабрланувчилар даъводан воз кечишган.

Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ҳукми қонуний кучга кирмаганлиги сабабли ижрога қаратилмаган.

Ушбу ҳукм устидан судланувчи М. Алиқулов ва Х. Турдиев, адвокат М. Абудухаликов, фуқаровий даъвогар Ж. Норходжаев томонидан апелляция тартибида шикоятлар ҳамда Яккасарой туман прокурори томонидан протест келиб тушган бўлиб, мазкур шикоятлар ва протест жиноят иши ҳужжатлари билан бирга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияда кўриб чиқилиши учун расмийлаштирилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×