Конте “Наполи” футболчисининг жамоадан кетишини тасдиқлади
Спорт
−
13 Январь
852Неаполнинг “Наполи” клуби вингери Хвича Кварацхелия қишки трансферлар ойнасида ПСЖга ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Х тармоғида маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, неаполликлар устози Хвичанинг кетишига муносабат билдирган.
“Кварацхелия жамоадан кетиш ҳақида ўйламоқда. Унинг мақсади қишки трансферлар ойнасидаёқ клубни тарк этиш”, дейди Конте.
Маълумот ўрнида, грузиялик футболчига айни дамга келиб, Европанинг бир қанча ТОП клублари қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, парижликлар 23 ёшли вингер учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь