Конституцияни ўзгартириш Президент имтиёзларини кенгайтирмайди – Тўқаев

Олам

image

Қозоғистон Конституциясига таклиф этилаётган ва 5 июнь куни референдумга қўйилган барча тузатишлар ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 3 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлиб ўтадиган референдум муносабати билан мамлакат халқига мурожаатида айтиб ўтди. 

“Конституциявий ислоҳот жамиятда кенг резонанс уйғотди. Унинг барча қоидалари президентнинг имтиёз ва ваколатларини оширишга эмас, балки ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини мустаҳкамлашга, давлатнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган. Ишончим комилки,  конституциявий ўзгаришлар бўйича халқ иродаси янги,  адолатли Қозоғистон учун мустаҳкам пойдевор яратади”, дейди Тўқаев. 

У барча қозоғистонликларни референдумда иштирок этишга чақирди. 

“Мамлакатимиз тарихида биринчи марта умумхалқ референдуми йўли билан Конституцияга ўзгартиришлар киритилади. Референдумнинг ўтказилиши Қозоғистонда ривожланган демократик жамият қуриш йўлидаги муҳим қадамдир", дейди Президент. 

Унинг сўзларига кўра, референдум жамиятнинг фуқаролик етуклиги ва сиёсий онглилиги учун синов бўлади.

29 апрель куни Тўқаев Қозоғистон Халқ Ассамблеяси сессиясида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди. Ўзгартишларга мувофиқ, давлат раҳбарининг ваколатлари қисқартирилади, парламент ва маҳаллий вакиллик органларининг роли сезиларли даражада мустаҳкамланади, инсон ҳуқуқлари соҳаси тизимли равишда мустаҳкамланади, Конституциявий суд қайта тузилади, ўлим жазосини бекор қилиш бўйича якуний қарорга келинади ва мамлакатнинг биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг