Конституцияга ўзгартиришлар киритилди
Жамият
−
09 Февраль 2021
8515Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:
• Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
• Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
• ҳарбий судлар;
• Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
• Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
• фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
• жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
• туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
• туманлараро маъмурий судлари.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати Конституцияга киритилган ўзгартиришларни жорий йилнинг 6 январида мақъуллаганди.