Конституцияга ота-онанинг фарзанд олдидаги мажбуриятига оид қўшимча киритилади

Жамият

image

Ўзбекистон Конституциясига ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги белгилаб қўйилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 июнь куни Конституцион комиссия йиғилишида сўз очди.

Президент Конституцияда боланинг манфаатлари, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун барча шароитларни яратиш устувор йўналишлардан бири сифатида ўз аксини топиши зарурлиги таъкидлади.

“Конституциямизга “Ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир”, деган қоидани киритиш ёш авлод тақдири учун масъулиятни янада оширишга хизмат қилади”, дейди Президент Мирзиёев.

Шу билан бирга, у давлат иқтидорли ёшларни, уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, доимо қўллаб-қувватлашини мустақил қоида сифатида белгилаб қўйиш муҳимлигини урғулаб, Бош қомусга қуйидаги қоидани киритишни таклиф қилди:

“Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратади”.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг