Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбланиб, ҳибсга олинди
Спорт
−
13 Сентябрь 2020
36436Ирландиялик аралаш кураш жангчиси Конор Макгрегор Франциянинг Корсика оролида ҳибсга олинди. У жинсий зўрлаш ва аҳлоқсизликда гумон қилиняпти, деб хабар берди Бастия прокурори.
Макгрегорнинг вакили TMZ порталига маълум қилишича, у барча айбловларни инкор қилган ва сўроқ қилинганидан кейин қўйиб юборилган.
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни поицияга ариза тушган, шундан кейин Макгрегор қўлга олиниб, сўроқ қилинган.
BBC`нинг ёзишича, айбловнинг бошқа тафсилотлари ва жабрланувчи ҳақида ҳеч қандай маълумот очиқланмаган.
Макгрегор 32 ёшида аралаш кураш жангчиси сифатида катта машҳурликка эришган. У UFC`нинг бирдан икки вазн тоифасида чемпиони бўлган. 2018 йилда у россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов билан жанг қилиб мағлуб бўлган ва енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини бериб қўйган.