Конор Макгрегор 2022 йилга қадар UFC'дан четлатилди

Спорт

image

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор 2022 йилнинг 7 январь кунига қадар UFC'дан четлатилди. Бу ҳақда "Sportskeeda" нашри хабар тарқатди.Ташкилотнинг бундай қарорга келишига унинг Дастин Порье билан жангда орттириб олган жароҳати сабаб бўлган.

Тиббий комиссия хулосасига кўра, Конор бу йил жангларда қатнаша олмайди. Шунингдек, август ойи ўрталарига қадар, спарринг жанглар ўтказиши тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни UFC 264 турнири доирасида Макгрегор ва Порье ўртасидаги баҳс ўтказилган эди. Биринчи раунд охирида Конор ноқулай тарзда оёғини синдириб олган, Дастин эса техник нокаут эвазига ғалабага эришганди.

Маълумот ўрнида, Конор Макгрегор ММА'даги фаолияти давомида 28 баҳсда иштирок этган. Унинг ҳисобида 22 ғалаба ва 6 мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Конор Макгрегор Дастин Порье Дисквалификация

Баҳолаганлар

1508

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг