Конгрессменлар TikTok'ни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Олам

image

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси (қуйи палатаси) TikTok  ижтимоий тармоғи унга эгалик қилувчи Хитойнинг ByteDance компаниясидан ажратилмаса, мамлакатда ундан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда  “CNN” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси ByteDance'га TikTok'ни сотиш учун беш ой муддат беради. Агар бу бажарилмаса, илова App Store’дан олиб ташланиши керак бўлади. Шу билан бирга, иловани ўрнатганлар ундан фойдаланишда давом этиши мумкин, бироқ у янгиланмайди. Вакиллар палатаси TikTok миллий хавфсизликка таҳдид солади, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, Хитой ҳукумати ByteDance'ни илованинг америкалик фойдаланувчилари маълумотларини топширишга мажбур қилиши мумкин.
 
352 нафар қонунчи ташаббусни ёқлаб овоз берди. Демократик партиянинг 50 нафар ва Республикачилар партиясининг 15 нафар вакили қарши овоз берган.

Энди ҳужжат Конгресс Сенатига (юқори палатаси) юборилади. Агар маъқулланса, у имзолаш учун АҚШ Президенти Жо Байденга жўнатилади. 

ByteDance TikTok'ни сотишга рози бўладими ёки йўқми номаълум. Агар шундай бўлса, компания илованинг машҳурлигига қарамай, америкалик харидорни топишга қийналади. Америкалик таҳлилчиларнинг фикрича, TikTok 100 миллиард долларга баҳоланмоқда. АҚШнинг кўплаб йирик технологик компаниялари бундай йирик харидни амалга оширишга қийналиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп TikTok'нинг АҚШда тақиқланишига йўл очадиган қонун лойиҳасини танқид қилганди. Амалдаги Президент Жо Байден эса қонун унгача етиб келса, уни кучга киритишини билдирганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг