Конгрессменлар Исроилга 17,6 миллиард долларлик ёрдам пакетини рад этди

Олам

image

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Исроилга 17,6 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

АҚШ Демократик партияси вакилларининг қаршилиги туфайли қонун лойиҳасини қабул қилиб бўлмади. Улар Исроилга ёрдамни Украинага ёрдам ва АҚШ жанубий чегараси хавфсизлиги учун маблағларни ҳам ўз ичига олган кенгроқ пакетга киритишни талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, 14 нафар республикачи қонун лойиҳаси фискал масъулиятсизлик эканини айтиб, ташаббусга қарши овоз берди.

Конгрессдаги овоз бериш арафасида Оқ уй республикачилар ташаббусини танқид қилди ва АҚШ Президенти Жо Байден қонун лойиҳасига вето қўйиши билан таҳдид қилди. Байден маъмурияти қонун лойиҳасини Сенатнинг бошқа ташаббусидан эътиборни чалғитишга қаратилган "сиёсий ҳийла" деб атади. Республикачилар палатаси спикери Майк Жонсон эса Президентнинг вето қўйиш таҳдидини Исроилга нисбатан “хиёнат ҳаракати” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни демократлар кўпчиликни ташкил этадиган АҚШ Сенати чегарани ҳимоя қилиш учун 20,23 миллиард доллар, Украинага ёрдам бериш учун 60,06 миллиард доллар, Исроилга ёрдам бериш учун 14,1 миллиард доллар ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорларга ёрдам бериш учун 4,83 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этганди. 5 февраль куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачилар етакчилари қонун лойиҳаси Сенатда муҳокама қилинишига қарши чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Конгресс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг