Сенат АҚШ-Мексика чегарасидаги ноқонуний миграцияга қарши 20,23 миллард ажратмоқчи
Олам
−
05 Февраль
3532АҚШ Сенати томонидан Украина ва Исроилга ёрдам кўрсатиш, шунингдек, АҚШ-Мексика чегараси устидан назоратни кучайтириш бўйича тақдим этилган пакетли битимларда 20,23 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган. Буни Конгресснинг юқори палатаси томонидан белгиланган эҳтиёжлар учун қўшимча бюджет харажатлари тўғрисида тайёрланган қонун лойиҳаси матни тасдиқлайди. Ҳужжатни кеча, 4 февраль куни Сенатнинг маблағлар қўмитаси раиси Пэт Мюррей эълон қилди.
“118,28 миллиард долларлик қўшимча миллий хавфсизлик харажатлари пакети мавжуд операцион эҳтиёжларни қондириш ва мамлакатимиз чегараларида имкониятларни кенгайтириш, пакетга киритилган янги чегара сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва фентанил ҳамда бошқа гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш учун 20,23 миллиард долларни ўз ичига олади”, дейилган матнда.
Ташаббус чегарани ноқонуний кесиб ўтган хорижликлар сони маълум даражага етса, мигрантлар учун самарали тарзда чегарани ёпиш механизмини ўз ичига олади.
“Ноқонуний муҳожирлар томонидан чегарани кесиб ўтишларнинг ўртача сони бир ҳафта ичида кунига 4000 дан 5000 гача бўлса, фавқулодда чегара ваколатлари қўлланилиши мумкин ва агар етти кунлик ўртача миқдор 5000 дан ошса, чақирилиши керак”, дейилади қонун лойиҳасида.
Сенаторлар, шунингдек, муҳожирларнинг бошпана олишини қийинлаштиришни таклиф қилган.
Бироқ Вакиллар палатасида Оқ уй иштирокида сенаторлар томонидан келишилган қонун лойиҳаси тақдири ноаниқ. Қолаверса, Конгресс қуйи палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи АҚШнинг мухолиф Республикачилар партияси қонунчилари қонун лойиҳасини ҳозирги кўринишида қўллаб-қувватламайди, деб гумон қилиш учун барча асослар бор. Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон яқинда айнан шу нуқтаи назардан гапирди.
LiveБарчаси