АҚШ Украина ва Исроил учун умумий 74 млрд доллар ажратмоқчи
Олам
−
05 Февраль
3828АҚШ Сенати Украина ва Исроилга маблағ ажратиш бўйича икки партиявий қонун лойиҳасини келишиб олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қўшимча маблағларнинг умумий миқдори 118 миллиард доллардан ортиқ бўлиб, шундан 60,06 миллиард доллар Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши таклиф қилинмоқда. Исроилга ёрдам бериш учун 14,1 миллиард доллар, Мексика билан чегарани ҳимоя қилиш учун 20,23 миллиард доллар, АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорларини қўллаб-қувватлаш учун 4,83 миллиард доллар, АҚШ Марказий қўмондонлигига 2,44 миллиард доллар ва Қизил денгиздаги операцияларни қўллаб-қувватлаш учун 2,44 доллар ажратиш ҳам кўзда тутилмоқда.
АҚШ Президенти Жо Байден қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва Конгрессдан уни имкон қадар тезроқ қабул қилишни сўради, бироқ ҳужжат Вакиллар палатасида жиддий қаршиликка дуч келиши мумкин.
Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсоннинг фикрича, қонун лойиҳасининг ҳозирги кўринишида Вакиллар палатасида ҳеч қандай имконият йўқ.