Комилов икки кунда учта Президент билан учрашди

Олам

image

Бугун, 18 февраль куни Душанбе шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон томонидан қабул қилинди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонга йўллаган мактубини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.

Марказий Осиёдаги давлатларо ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Товарлар экспортини кенгайтириш, янги транспорт коридорларини йўлга қўйиш ва минтақавий бозорларни ўзлаштириш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашувда олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашиб, уларга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг